Линклар

NATO Бош котиби Яап де Хооп Схеффернинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари давом этмоқда.


Бугун у Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва бошқа расмийлар билан учрашди.

NATO Бош котиби сешанба куни Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарияти билан сўзлашувлар ўтказди. Учрашувларда Марказий Осиё мамлакатларининг АҚШ ва NATO етакчилигидаги Афғонистондаги коалиция кучлари билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Схеффер терроризм, оммавий қирғин қуролларининг ёйилиши ҳамда наркотиклар ғайриқонуний савдосига қарши курашда NATO ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
NATO Бош котиби бугун кечга яқин Тожикистонга, эртага Туркманистонга боради.
XS
SM
MD
LG