Линклар

logo-print

Бугун Франция, Буюк Британия ва Германия расмийларининг Вена шаҳрида Эрон раҳбарияти билан учрашдилар.

  • Барно Анвар

Учрашув тўғрисидаги дастлабки хабарларга кўра, уч Еропа давлати вакиллари Эрон ҳукуматидан Халқаро Атом Энергияси Агентлиги томонидан белгиланган 25 ноябргача уранни бойитиш саноатини тўхтатишни сўраган. Шунингдек, Эрон томони ядровий қурол тадқиқотлари билан яширин шуғулланмаётганлигини исботлай олса, бу уч мамлакат атом тадқиқотлари бўйича айрим технологияларни Эронга беришга тайёр эканликларини билдирган.
АҚШ томони эса Эронга нисбатан халқаро санкциялар қўлланилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат Департаменти расмийси Ричард Баучер бундай деди:
”Бизнинг фикримиз қатъий — Эрон, афсуски, Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг талабларини бажариш йўлида ҳеч нарса қилмаяпти. Аксинча, Эрон кўп вақтлардан буён ядровий хавфсизлик борасидаги келишувларга амал қилишни ҳоҳламаётганини тўла намойиш қилмоқда. Шунинг учун бу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгашига топшириш керак, деб ҳисоблаймиз.“
XS
SM
MD
LG