Линклар

Расмий Минск АҚШда Беларусдаги демократия тўғрисида қонун қабул қилинишини “ошкора дўстона бўлмаган қадам”, деб баҳолади.

  • Барно Анвар

Беларус Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, бундан буён “иккитомонлама муносабатларнинг кескинлашишида маъсулият тўла равишда АҚШ зиммасига тушади”.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ Президенти Жорж Буш Беларусда демократияни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Шу йил октябр ойи аввалида АҚШ Конгресси томонидан маъқулланган бу ҳужжат нодавлат ташкилотларига молиявий ёрдам беришни кўзда тутади. Молиявий ёрдам, асосан, Беларусда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва мустақил ОАВ ни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилади.
АҚШ Президентининг баёнотида таъкидланишича, яқинда Беларусда бўлиб ўтган парламент сайловлари ва референдум сайловчиларни қўрқитиш ва уларга нисбатан босим ўтказиш остида ўтган.
Европа Иттифоқи ҳам ўз баёнотида сайловлар халқаро демократик нормаларга зид холда ўтказилганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG