Линклар

Югославиянинг собиқ Президенти Слободан Милошевич ҳимояси учун Халқаро Трибунал томонидан тайинланган британиялик адвокат апелляция судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.

  • Барно Анвар

Адвокат Стивен Кей трибунал қарорини бекор қилишни талаб қилмоқда. Унинг таъкидлашича, Милошевични ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш судланувчининг асосий ҳуқуқларидан бирининг бузилишидир. Сентябр ойида Хаага трибунали Милошевичнинг соғлиги ўзини ўзи ҳимоя қилиши учун тўғри келмайди, деган қарор чиқарган эди.
Собиқ Президент қон босимининг кўтарилиб кетишидан азият чекмоқда. Шифокорлар хулосасига кўра, узоқ муддатли стресс хавфли натижаларга олиб келиши мумкин.
XS
SM
MD
LG