Линклар

Ироқнинг Фаллужа шаҳрида исёнчилар ва Америка ҳарбийлари ўртасидаги отишмалар давом этмоқда.

  • Барно Анвар

Америка ҳарбийларига кўра, кеча Абу Мусаб аз-Зарқавий тарафдорларига тегишли, деб ҳисобланган икки уй бомбардимон қилинган.
Бугун Абу Мусаб аз-Зарқавий гуруҳи Бағдод шаҳридаги Америка патрулига нисбатан кечаги ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олди. Ҳужум пайтида икки зирҳли машина портлатилган, ҳужум қилган жанггарининг ўзи эса ўлган.
Бугун Буюк Британия ҳукумати АҚШ сўровига биноан Ироқ жанубидаги қўшинларининг бир қисмини мамлакатнинг нисбатан нотинч марказий районларига кўчириш масаласини кўриб чиқди ва 850 нафар Британия ҳарбийсини Ироқ марказига ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазири Жеф Хун бундай деди:
”Изчил таҳлилардан сўнг штаб бошлиқлари таклиф этилган ҳарбий амалиётни ўз бўйнига олишга рози бўлдилар. Чунки, ҳарбийларни Ироқ марказига кўчириш ҳарбий қўшинимиз учун анчагина хавф туғдиради. Ҳарбийлар бир қарорга келгандан сўнг ҳукуматимиз АҚШнинг ёрдам тўғрисидаги сўровини бажаришга қарор қилди. Қўшинларнинг кўчирилиши — Ироқда январ ойига белгиланган сайловлар учун зарур шароитларни таъминлашда муҳим қадамдир.“
XS
SM
MD
LG