Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:06

Савдогарлар ҳукумат идораларини огоҳлантирди


Турғунбек Андижонда ишсиз қолган 300 дан ортиқ савдогар ва юздан зиёд ишчи-хизматчи ҳукумат идораларига мурожаат этиб, иш ўринлари тикланмаса, норозилик намойишлари ўтказишга киришилишини билдирди.

400 дан ортиқ ишсизнинг билдирув хати Андижон вилояти ҳокими, адлия бошқармаси бошлиғи, прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Андижон шаҳри ҳокими, баъзи чет эл элчихоналари, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларига жўнатилди.

Хатда ёзилишича, Андижондаги марказий универсал магазин бир ой муқаддам ёпиб қўйилгани оқибатида бу ерда меҳнат қилаётган тадбиркорлар ва ишчи-хизматчилар бекорчи бўлиб қолган. Тадбиркорларнинг ижара шартномаси муддати тугамагани ҳам ҳисобга олинмаган.

Хатда фуқаролар ишсизлик туфайли оилаларининг тирикчилик ўтказиши тобора оғирлашаётгани, савдо ўринлари шу йилнинг 1 ноябридан қайта очилмаса, 15 ноябрдан норозилик намойишлари ўтказишга киришилишини маълум қилган.

Тадбиркорларнинг айтишича, улар дўконларидан айрилганидан кейин Андижондаги ёйма бозорларда савдо қилмоқда. Милиция ходимлари уларни шу ерда ҳам фаолият кўрсатишга қўймаётир. Марказий универсал магазинда ишлаганида улар белгиланган солиқларни давлатга мунтазам равишда тўлаб турган.

Жорий йилнинг 22 май куни Андижондаги “Узум” бозори бузилиб, бу ерда савдо қилаётганларнинг бир қисми марказий универсал магазинга, бир қисми эса жомеъ масжиди олдига кўчирилган эди. Эндиликда “Узум” буюм бозори замонавий тарзда қайтадан қурилди. Бироқ бу ерда битта савдо жойининг биржадаги дастлабки баҳоси 2 миллион 800 минг сўмдан белгиланган. Савдо жойининг нархи охир-оқибатда 4 миллион сўмгача кўтариляпти. “Узум” бозорида илгари савдо қилган тадбиркорларнинг эса бу ердан янги жой харид қилишга қурби етмаётир.

Жорий йилнинг сентябрида марказий универсал магазин ёпилди, жомеъ масжид олдидаги бозор эса куч ишлатиш йўли билан бузиб ташланди. Ўшандан буён Андижонда савдогарларнинг норозилик чиқишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG