Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:17

Ўзбекча глобус яратилди


Зикрилло Ишонч “Зиё-глобус” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томониданЎзбекистонда биринчи бўлиб ўқув, сиёсий, маъмурий глобуслар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Бирлашма раҳбари Дилмурод Исроиловнинг сўзларига қараганда, мазкур глобусни яратишда Халқ таълими вазирлиги ва Картография илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ташаббус кўрсатган. Глобусда географик номлар ўзбек тилида лотин ёзувида берилган. Мазкур лойиҳага география фанлари номзоди Турғунбой Мирзаалиев илмий раҳбарлик қилган.

Д.Исроиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон глобус ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Марказий Осиёда биринчи, дунёда йигирманчи давлатдир. Мамлакат ўқув муассасаларида глобуслар етишмаётгани сабабли бирлашма бу ишга қўл урган. Бирлашма илмий жамоаси глобусни янада такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда. Глобуснинг аввалгиларидан фарқи шундаки, унинг таглигида ирқлар, динлар, экология, дунё аҳолиси Ер шари ҳақида умумий таъриф ва бошқа маълумотлар бор.

Д.Исроиловнинг билдиришича, бирлашма қўшни давлатларга у ерда истиқомат қиладиган аҳоли тилида тайёрланган глобусларни етказиб беришни ният қилган.
XS
SM
MD
LG