Линклар

Туркманистон Давлат драма театрида мамлакат Президенти қаламига мансуб "Боқийлик биноси "спектакли саҳнага қўйилди.

  • Абдулла Искандар

Туркманистон Давлат драма театрида саҳнага қўйилган спектакл "Боқийлик биноси " деб аталди. Спектакл Туркманистон Президенти Сапармурод Ниëзовнинг "Туркман кўнгли" китоби асосида саҳналаштирилди.

Муаллиф "боқийлик биноси" деганида Туркманистонни назарда тутган. Туркманистоннинг "Олтин аср" телеканали мамлакатнинг бошқа театрларида ҳам Туркманбоши асарлари саҳнага қўйилаëтгани ҳақида маълумот берди:
"Бугун Туркманистоннинг мусиқали драма театрида Буюк Сардоримизнинг "Ватанга таҳдид солган уч офат" китоби асосида "Оғзибирлик масканисан ватаним" деб номланган спектакл саҳнага қўйилди."

Мулла Нафас номли драма театрида саҳнага қўйилган асар Туркманистон Президенти асарларини саҳналаштириш бўйича бошланган мусобақанинг илк спектакли бўлгани айтилмоқда.
Туркманистон мустақиллигининг 13 йиллигига бағишланган бу мусобақа ғолибларини беш минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва "Олтин аср " соврини кутмоқда.

Хўш нега айнан Туркманбоши асарлари саҳнага қўйилмоқда. Туркманистонлик социолог олим Муҳаммад Бердиев буни шундай изоҳлади:
"Марказий Осиë ҳалқари зеҳниятида ҳукмдорга ҳушомад қилиш тенденциясини кузатишимиз мумкин. Улар қандай йўл билан бўлса ҳам ҳукмдор меҳрини қозонишга ҳаракат қилишади. Президент асарларининг саҳнага қўйилишини бошқача изоҳлаш мумкин эмас¸" - дейди Бердиев.

Туркманистонлик драматург Шерали Нурмуҳаммад эса бу ҳолатни мана бундай изоҳлади:
"Туркманистондаги театр арбоблари кимнинг нонини еяëтганини яхши билишади. Ризқимиз қийилмасин¸бола-чақа боқайлик¸ деган умидда¸ҳар нарсага тайëр улар. Илгариги каби спектакллар¸драма асарлари йўқ. Фақат "Улуғ сардор"¸ "Меҳрибон Туркманбошим" каби асарлар саҳналаштирилмоқда. Бошқа мавзуга қўл урган муаллифларнинг шўри қурийди."

Хозир Швецияда сиëсий мухожирликда яшаëтган туркман драматурги Шерали Нурмуҳамад ўзи ëзган спектакл мазмунини сўзлар экан¸шуни Туркманистонда саҳнага қўйиш мумкинми¸ деб савол беради:
"Мен ëзган асар уч хонали уй ҳақида. Бу уйнинг бир хонаси зиндон¸яна бир ҳонаси жиннихона ва яна бир ҳонаси қабристон. Мен бу асаримда Туркманистонни ана шундай тасвирладим. Хўш бу асарни Туркманистонда саҳнага қўйиб бўладими? Майли бу асарни эмас балки ëлғон гаплар билан ҳаммани лақиллатган Хлестаков ҳақидаги Гогол асарини саҳнага қўйиш мумкинми? Мумкин эмас. Чунки ҳукмдор ҳеч қачон ўзининг қийшиқ башарасини ойнада кўришни истамайди¸" - дейди Шерали Нурмуҳаммад.

Мамлакатдаги барча театрларда Туркманбоши асарларини саҳналаштириш кетаëтган бир вақтда Туркманистон Президенти Ниëзов мамлакатнинг тўрт вилоятида янгидан театр бинолари қуриш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Туркманистоннинг Болқонобод¸Мари¸Тошҳовуз ва Чоржўй шаҳарларида янги театр бинолари қуриладиган бўлди.
Бундан олдин Туркманистонда бир неча театрлар¸цирк ва опера балет жамолари фаолияти тўҳтатилган эди.

Шерали Нурмуҳаммад гапиради:
"Туркманбоши бир ерда бузиб бошқа бир ерда қурмоқда. Беш театрни бузиб ¸бир театрни қурмоқда.Опера ва балет театрини ëпди. Циркни¸филармонияни таъқиқлади. Энди шу гуноҳиини ювиш учун у ерда бу ерда театр қураман¸ деб юрибди.Менимча бу гап қоғозда қолса керак¸" -дейди туркман драматурги.
XS
SM
MD
LG