Линклар

logo-print

Британия аскарларининг бир қисмини Бағдод атрофига жойлаштиришга рози бўлди


Арол Британиянинг тахминан 850 нафар аскарини Ироқ жанубидаги Басра шаҳридан кўчириб пойтахт Бағдод атрофидаги минтақаларга жойлаштириш ишлари бошланди. Бош вазир Тони Блэр ҳукумати томонидан қабул қилинган бу қарор Британияда катта мунозараларга сабаб бўлмоқда. Қарор АҚШ таклифига биноан қабул қилинган.

Британия аскарларининг пойтахт атрофидаги ҳудудларга жойлаштирилиши АҚШ кучлари учун Фаллужага ҳужум қилишга шароит яратади. Чунки АҚШ кучлари Фаллужадаги исëнчиларга қарши кенг кўламли ҳужумлар бошлашга ҳозирланмоқда. Шаҳарга яшириниб олгани айтилаëтган жанггариларга бир неча ҳафтадан буëн ҳаводан зарба бериб келмоқда.

Мазкур кучларнинг фақат белгиланган муддат ичида Бағдод атрофида қолиши айтилмоқда. Британия Мудофаа вазири Жефф Хун аскарларнинг Бағдод атрофида бор-йўғи бир неча ҳафта қолишини айтса¸ Мудофаа вазирлиги бош штаби бошлиғи генерал Валкер аскарларнинг тахминан 30 кун қолишини маълум қилди. Айрим манбаларда Британия аскарлари сони яна кўпайтирилиши мумкин¸ дейилган иддаоларни Жефф Хун рад этди.

Британия аскарларининг АҚШ кучлари назорати остидаги ҳудудларга жойлаштирилишига қарамай¸ улар олдингидек Британия ҳарбий кучлари қўмондонлиги остида бўлади. Улар
Ироқда январ ойида ўтказиладиган умумхалқ сайловлари олдидан вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшади.

Қарор Вашингтонда қизғин қарши олинди.

Баъзи кузатувчилар¸ АҚШдаги президентлик сайлови арафасида Британия аскарларининг нисбатан тинч минтақадан зиддиятли ҳудудга жойлаштирилиши Президент Жорж Бушга сайловда ëрдам бериши мумкин¸ деб қарамоқда.
XS
SM
MD
LG