Линклар

logo-print

Бугун Алматида ўн уч Осиё мамлакати, шунингдек, Россия, Миср, Исроил ва Фаластин мухторияти ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.


Тўлқин

Учрашувда ташқи ишлар вазирлари терроризмга қарши кураш доирасида ўзаро маълумот алмашиш борасида келишиб олди. Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик бўйича конференция иштирокчилари, жумладан , режалаштирилаётган ҳарбий амалиётлар тўғрисида маълумот алмашинув ҳамда ўтказиладиган ҳарбий машқлар ва ҳаракатларда ўзаро кузатувчи сифатида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, жумладан, бундай баёнот берди:
“Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик Кенгаши иштирокчиларининг устувор вазифаларидан бири — бу Афғонистон тикланишидаги халқаро ҳаракатларда фаол иштирок этиш, унинг мустақил, демократик давлат, ўз қўшнилари ва халқаро ҳамжамият билан тотувликда яшовчи мамлакатга айланишида зарур шароитни яратишда ёрдам беришдан иборат” .
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев бундай деди:
“Биз аввало терроризм, наркотиклар савдоси ва бошқа ижтимоий офатларнинг бош омили бўлган ҳалокатли кўринишдаги қашшоқлик билан курашга асосий эътиборни қаратишимиз керак” .
XS
SM
MD
LG