Линклар

АҚШ президентлигига номзодлар сайловолди кампанияси давом этмоқда.


Тўлқин

Амалдаги президент Жорж Буш Пенсильвания штатида чиқиш қилиб, жумладан, бундай деди:
“АҚШ президентининг бош вазифаси Америка халқини ҳимоя қилишдир. Агар Америка ишончсизлик ёки ожизлик намоён этса, дунёга фожеа таҳдид солади. Менинг раҳбарлигим пайтида эса бундай хавотирга ўрин йўқ” .
Унинг рақиби, демократ-сенатор Жон Керри Оҳайо штатида қилган чиқишида бундай деди:
“Мен терроризмга қарши янада кескинроқ, онгли ва самаралироқ кураш олиб бораман. Биз террорчиларни қаерда бўлмасин таъқиб этамиз, асирга олиб, тор-мор этамиз. Мен Рузвельт, Труман, Эйзенхауэр, Кеннеди, Рейган, Клинтон ва ҳатто ҳозирги президентнинг отаси билган ҳақиқатни ҳар доим ёдда тутаман — биз, қачонки, якка-ёлғиз ҳаракат қилмасдан, кучли иттифоқчи кучларга раҳбарлик қилсак, ўшандагина муваффақият қозонишимиз тайин, аскарларимизнинг хавфсизлиги таъминланган ва Америка янада кучлироқ бўлади” .
XS
SM
MD
LG