Линклар

logo-print

Фаластиндаги “Хамас” гуруҳи вакиллари ўз етакчиларидан бири Аднан ал-Гулнинг ўлдирилганлиги муносабати билан Исроилдан қасос олишга ваъда берди.


Тўлқин

“Хамас” гуруҳи вакили Мушар ал-Масрий бу ҳақда бундай баёнот берди:
“Бу фаластин халқига қарши қаратилган янги жиноятдир. Биз бу жиноят жазосиз қолмаслигига ваъда қиламиз. Агар Аллоҳ изн берса, биз бунга кучли жавоб қайтарамиз” .
Аднан ал-Гул Исроил ҳарбийларининг ҳаводан берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бугун тунда Ғазо минтақасида олдиндан режалаштирилмаган норозилик намойишида юзлаб фаластинликлар йиғилди.
Ал-Гул “Хамас”нинг Исроилга қарши ҳужумлар уюштирувчи ҳарбий қанотидаги иккинчи шахс эди. У анчадан буён Исроил ҳукумати томонидан қидирилаётган эди.
XS
SM
MD
LG