Линклар

logo-print

Мустақил номзодларни қўлловчиларга тазйиқ ўтказилмайди...ми?


22 октябрь куни Наманган вилояти сайлов комиссияси матбуот марказида Ўзбекистонда декабрь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайлови муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вилоят сайлов комиссияси раиси Солижон Нодиров округ ва участка сайлов комиссияларини тузиш тартиби ҳақида маълумот берди.

Комиссия матбуот маркази тарғиботчиси Бахтиёр Исоқовнинг сўзларига қараганда, айни пайтда тирикчилик важидан чет элларда юрган фуқаролар маҳаллий сайлов комиссиялари томонидан рўйхатга олинмайди. Хорижга ноқонуний равишда ишлашга кетганлар ўз сайловчилик ҳуқуқини амалга оширишни истаса, юртига қайтиб келиши керак.

Б.Исоқовнинг билдиришича, расмий идоралар Ўзбекистонда демократик давлат қуриб қўйдик, деб айтаётгани йўқ. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий жамият қуриш йўлидан бормоқда. Ўтказилажак сайлов ҳам бу йўлда катта қадам бўлади.

С.Нодировнинг таъкидлашича, мустақил ташаббус гуруҳлари томонидан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлаш учун имзо қўйган фуқароларга тазйиқлар ўтказилмайди.
XS
SM
MD
LG