Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:50

Ўзбекистоннинг саккиз мақсади


Феруза 22 октябр куни Тошкентда “Ўзбекистонда мингйиллик ривожланиш мақсадлари” дастури тақдимоти ва мазкур дастур бўйича ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган плакатлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идоралари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, нодавлатлар муассасалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Галина Саидованинг маросимда таъкидлашича, мамлакатда мавжуд шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда мингйиллик ривожланишда саккизда мақсадни танлаган. Улар: Қашшоқлик ва очликни камайтириш; Бошланғич ва ўрта таълим сифатини ошириш; Гендер тенгликни рағбатлантириш ва хотин-қизларга ваколат бериш; Болалар ўлимини камайтириш; Оналар саломатлигини яхшилаш; ОИТС-ВИЧ, безгак, сил ва бошқа касалликларга қарши курашиш; Экологик барқарорликни таъминлаш; Ривожланиш мақсадларида глобал шерикчиликни яхши йўлга қўйиш.

Маросимда Г.Саидовага ривожланиш мақсадларидан бири сифатида бошланғич ва ўрта таълим сифатини ошириш белгиланган экан, Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг пахта теримига жалб қилиниши қандай тушуниш мумкинлиги ҳақида савол берилди.

“Болаларни меҳнат қилдириб ҳам, қилдирмай ҳам тарбиялаш мумкин. Умуман олганда, юқори синф ўқувчиларининг пахта далаларида ота-оналарига ёрдам бериши тақиқланмаган. Пахта бизнинг миллий бойлигимиз ва уни йиғиб-териб олишда ҳозирча қўшимча ишчи кучи зарур. Бироқ айни пайтда қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва яқин келажакда бу муаммо ҳал этилиши режалаштирилган”, деди Г.Саидова ушбу саволга жавоб бериб.
XS
SM
MD
LG