Линклар

9 Октябрда Афғонистонда ўтказилган президентлик сайловининг расмий натижалари бўйича Америка тарафдори Ҳомид Карзай олдинда бормоқда.


Арол

Ҳукуматнинг интернетдаги сайлов саҳифасида ëзилишича¸ ҳозирга қадар сайлов бюллетенларининг 75 фоизидан кўпроғи санаб чиқилган ва Ҳомид Карзай тахминан 55 фоиз овоз олган.
Карзайнинг сайловдаги рақибларидан собиқ Маориф вазири Юнус Қонуний 17 фоиз атрофида¸ генерал Абдурашид Дўстум эса 11 фоиз овоз қозонишга муваффақ бўлган. Ягона аëл номзод Маъсуда Жалол эса бир фоиздан кўпроқ овоз билан олтинчи ўринда бормоқда.
XS
SM
MD
LG