Линклар

Туркманистан президенти Сапармурат Ниëзов Рамазон ҳайити муносабати билан 9 минг маҳбус амнистия бўйича озод этилишини эълон қилди.


Арол

Туркмаистоннинг умрбод президенти бугун мамлакат қонун чиқарувчи юқори органи-Халқ Кенгашининг уч кунлик йиллик йиғилишида маълум қилишича¸ озод этиладиган маҳбуслар орасида 150 нафар чет эл¸ жумладан Россия¸ Қирғизистон¸ Тожикистон¸ Ўзбекистон¸ Арманистон ва Молдова фуқаролари ҳам бор. Маҳбусларнинг 9 ноябр Рамазон ҳайитига яқин озод этилиши кўзда тутилган.
Йиғилишда Ниëзов¸ шунингдек¸ 2005 йил 1 январдан ойлик маош ва пенсиялар 50 фоизга ошишини ҳам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG