Линклар

АҚШ Давлат Департаменти экстремист гуруҳлар АҚШнинг Қирғизистондаги объектлари¸ америкаликлар манфаатлари ëхуд АҚШ фуқароларига ҳужум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.


Арол

Давлат Департаментининг бу хусусда жума куни эълон қилган баëнотида¸ ҳужумнинг янги усуллари¸ жумладан¸ худкуш бомбачилар хавфи мавжудлиги таъкидланади.
Баëнотда айтилишича¸ экстремист гуруҳлар орасида Ал-Қайдага алоқадор Ўзбекистон Исломий ҳаракати Марказий Осиëда фаолиятини кенгайтирган.
Баëнотда шунингдек¸ АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси ходимлари хавфсизлиги кучайтирилгани¸ Ўш вилоятида Ўзбекистон Исломий ҳаракати фаоллашгани боис у ерга АҚШ ҳукумати мулозимларининг сафар қилмасликлари таъкидланади.
Бишкекдаги Манас ҳарбий базасида АҚШнинг тахминан бир минг нафар аскари жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG