Линклар

Киев шаҳрида юзга яқин киши иштирокида Украинадаги Бешинчи телеканал”ни қўллаб-қувватлаб норозилик намойиши бўлиб ўтди.


Тўлқин

Мухолифатдаги “Бешинчи телеканал” яқинда ҳукумат томонидан лицензиядан маҳрум этилган эди. Намойишда юзга яқин иштирокчи “Ҳақиқатни гапириш вақти етди” деб хитоб қилди:

Телеканал журналистлари ҳукумат сиёсий сабабга кўра телеканални лицензиядан маҳрум этди, деб ҳисоблашини айтмоқда. Улар душанбадан телеканалга лицензияни қайтариш ва унинг банк ҳисобларини ҳибсдан озод этиш талаби билан очлик эълон қилишдан огоҳлантирмоқда.
Бу ҳақда телеканал журналисти Катерина Селипенко, жумладан, бундай деди:
“Биз ишсиз қолишни истамаймиз. Биз ўзимиз қилишни истаган машғулот билан шуғулланишни истаймиз. Биз бу ишни ҳар доимгидек ҳаққоний, ошкора қилишни хоҳлаймиз” .
XS
SM
MD
LG