Линклар

logo-print

Покистонда 15 ёшли тожик миллатига мансуб бола “Ал-Қоида”га алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинди.


Тўлқин

Покистон хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, бола Жанубий Вазиристоннинг узоқ туманидаги йўлга портловчи мосламани ўрнатмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган.
Бола бир ой олдин у ва у билан бирга яна беш тожик миллатига мансуб киши ўғирланганини айтмоқда.
Тожикистоннинг Исломободдаги консуллик хизмати вакили Абдуалим Норасов “Озодлик” радиосига берган интервьюсида, жумладан, бундай деди:
“Бу бола “Ал-Қоида”, толиблар ёки бошқа экстремистик гуруҳлар билан алоқадор эмас. Тожикистоннинг Исломободдаги консуллик хизмати масалага ойдинлик киритиш учун имкон даражасидаги ҳамма ишларни қилади. Биз фуқаромиз билан учрашамиз ва ундан маълумот олишга ҳаракат қиламиз” .
XS
SM
MD
LG