Линклар

Эрон унга тинчлик йўлидаги атом технологияси берилиши эвазига бойитилган уран ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисидаги Европа Иттифоқи таклифини қабул қилишни кейинга қолдирди.


Тўлқин

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳамид Ризо Осафий бугун уранни бойитиш бўйича ишларни бутунлай тўхтатиш борасидаги таклиф унинг мамлакати учун қабул қилиб бўлмайдиган шарт эканлигини билдирди.
Агар Европа Иттифоқининг бу таклифи Теҳрон томонидан рад этилса, Европа Иттифоқининг кўпчилик мамлакатлари АҚШ талабини қўллаб-қувватлаши мумкин. АҚШ бу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгашига ўтказишни ва Эронга қарши мумкин бўлган санкциялар жорий этишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG