Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:00

Хориждаги ўзбекистонликлар сони 14 мингта...ми?


Феруза Хабарларга қараганда, декабрь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловида қатнашадиган Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий давлатларда 40 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси котибияти масъули Ойбек Соатовнинг сўзларига кўра, мазкур сайлов участкалари Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномаси асосида МСК қарори билан тузилган. Участкалар сони яна кўпайиши мумкин. Вазирлик маълумотларига қараганда, хорижда Ўзбекистоннинг 14 минг фуқароси бор. Бу рақам янада катталашиши эҳтимоли мавжуд.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Илҳом Зокировнинг таъкидлашича, хорижда сони 14 мингта экани эътироф этилаётган Ўзбекистон фуқаролари Ташқи ишлар вазирлиги рўйхатидан ўтган кишилардир. Бироқ вазирлик рўйхатидан ўтиш ёки ўтмаслик фуқаронинг ўз иши ҳисобланади. Айни пайтда вазирлик рўйхатидан ўтмай, хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар эса кўпчиликни ташкил этади. Агар улар ҳозир яшаб турган мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллик бўлимга мурожаат қилса, сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Сайловда иштирок этиш-этмаслик ихтиёрий бўлиб, фуқаронинг масъулиятига боғлиқ.

Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқларии раҳбари Виталий Пономарёвнинг маълум қилишича, Россияга ишлаётган ўзбекистонликлар сони бир неча юз мингни ташкил этади. Уларнинг баъзилари Россия давлат органларида қайддан ўтади, кўпчилиги эса мавжуд қонун-қоидани билмайди ёки рўйхатдан ўтишни истамайди. Уларнинг сайловда қатнашиш-қатнашмаслиги Ўзбекистон қонунчилиги асосида белгиланади. Мигрантлар Россияда фақат шу мамлакат қонунчилигига кўрагина ноқонуний ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда нафақат ташқи, балки ички меҳнат миграцияси ҳам кучайган. Бу ўринда Тошкент шаҳрига вилоятлардан келиб, тўйхатдан ўтмай мардикорлик қилаётган шахслар кўзда тутилмоқда.

МСК матбуот котиби Низомиддин Нурматов бу тоифа фуқаролар қаерда рўйхатдан ўтган бўлса, ўша жойда овоз бериши лозимлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG