Линклар

logo-print

Умри қисқа бўлган газета


1992 йил бошларида Наманган вилояти тарихида илк бор мустақил, демократик тамойилларни дастуриламал қилган “Истиқлол” газетаси пайдо бўлди. Газета вилоят матбуот бошқармасидан рўйхатдан ҳам ўтди.

Газета ташаббускорларидан бири шоир Хайрулло Қосимнинг сўзларига қараганда, “Истиқлол”га ўша вақтда рўйхатдан ўтган “Бирлик” халқ ҳаракати муассис эди. Унинг илк сони 10 минг нусхада нашр қилинган. Газета саҳифаларидан ўткир ижтимоий-сиёсий, таҳлилий мақолалар ўрин эгаллаган. “Истиқлол”нинг илк сонида “Большовойлар ҳокимиятни сақлаб қола оладиларми?” сарлавҳали мақола босилган. Мақола ёзилишига Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ҳам собиқ коммунистлар ҳокимият тепаси қолавергани сабаб эди. Мақолада коммунистик партия ва унинг раҳбарлари фаолияти таҳлил этилганди.

Х.Қосимовнинг таъкидлашича, мақолада кечагина Ўзбекистонда коммунистик партияни оғзи кўпириб ҳимоя қилган, мустақилликдан кейин партияси номини ўзгартириб, ўз ҳокимиятини сақлаб қолган раҳбарларнинг номи зикр этилганди. Бундан ғазабланган амалдорлар газетанинг иккинчи сонини тўхтатиб қўйди. Шу билан газета ҳам ёпилди.
XS
SM
MD
LG