Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:55

Деҳқонободда аёллар уйида туғади


Фирдавс Қашқадарёда оддий тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ҳам жуда паст бўлган қишлоқлар бор. Бундай қишлоқларни вилоятнинг Деҳқонобод туманида ҳам анча-мунча учратиш мумкин.

Бир пайтлар Ойбек номидаги жамоа хўжалиги маркази бўлган Оққишлоқда мўъжазгина амбулатория бор. У яқин атрофдаги ўнга яқин қишлоққа хизмат кўрсатиши керак. Лекин бу ерда тиббий хизмат кўрсатиш учун умуман шароит йўқ. Амбулаторияга келиш учун айрим фуқаролар 8-10 километр йўл босишига тўғри келади.

Қишлоқ аҳлининг айтишича, бирор киши касалликка чалинса, беморни Қамаши ёки Яккабоғга олиб бориш керак. Деярли ўн йилдан буён аҳоли тиббиёт кўригидан ўтказилмаган.

Қишлоқ аёлларининг сўзларига қараганда, бу ерда ҳомиладор аёлларнинг 90 фоизи уй шароитида кўзи ёрийди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қурбонали Абраевнинг таъкидлашича, узоқ тоғ қишлоқларида врачлик пунктлари қуриш учун маҳаллий аҳолининг ўзи ёки бирорта тадбиркор ташаббус кўрсатиши, қурилишни туман ҳокимлиги орқали давлат режасига киритиши керак. Бироқ Деҳқонободнинг чет қишлоқларига тиббиёт пункти қуриб беришни истаган мард ҳозирча чиққани йўқ. Туман ҳокимлиги эса ўз ҳисобидан бундай муассаса қуриб бера олмайди.
XS
SM
MD
LG