Линклар

logo-print

Ташаббус гуруҳи ҳужжатлари қабул қилинмади


Хабарларга қараганда, 86-Қўқон сайлов округи сайлов комиссияси “Бирлик халқ ҳаракати” партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажонов номзодини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатган ташаббус гуруҳи ҳужжатларини қабул қилмаган.

Ташаббус гуруҳи ўз йиғилишини 21 октябрь куни ўтказган, унда И.Дадажоновнинг номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланган эди. Гуруҳ номидан сайлов комиссияси билан алоқа қилиб туриш учун Муҳаммаджон Халилов вакилликка сайланганди.

М.Халиловнинг сўзларига кўра, 21 октябрь куниёқ ташаббус гуруҳининг барча ҳужжатлари нотариусда тасдиқлатилиб, сайлов комиссияси олиб борилган. Бироқ комиссия жойлашган бинода қоровулдан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Бу ҳолат 23 октябргача такрорлаган. Ташаббус гуруҳи вакиллари сайлов комиссияси ишламаётгани ҳақида Марказий сайлов комиссиясини огоҳ қилиб турган. 23 октябрь куни гуруҳ вакиллари МСКга бориб, бўлаётган қонунбузарликлар ҳақида МСК раиси Бўритош Мустафоев номига ёзилган аризани топширишга ҳаракат қилган. Лекин ташаббус гуруҳи аъзоларини ҳеч ким расман қабул қилмаган.

“Ойбек исмли йигит бинодан чиқиб, бизга МСК қарорини кўрсатди. Қарорда ташаббус гуруҳлари ҳужжатлари 17 октябрдан 24 октябргача қабул қилиниши белгиланган эди. У бизга ҳужжатларни 24 октябрь куни бемалол топширишимиз мумкинлигини айтди”, деди М.Халилов.

М.Халиловнинг таъкидлашича, ташаббус гуруҳи вакиллари 24 октябрь куни 86-Қўқон сайлов округи сайлов комиссияси раиси Соҳиб Мавлонов билан учрашган. У ташаббус гуруҳи ҳужжатларини қабул қилиш 23 октябрь куни тугаганини билдирган ва ҳужжатларни қабул қилишни рад этган.
XS
SM
MD
LG