Линклар

Покистон Президенти Парвез Мушарраф Кашмир бўйича очиқ мунозаралар бошлаш зарурлигини айтди.


Унга кўра, 50 йилдан буён Кашмир учун Ҳиндистон билан давом этиб келаётган зиддиятни бартараф этишнинг ягона йўли — штатда босқичма-босқич қуролсизлантириш амалиётини ўтказиш керак.
“Кашмир етти тумандан иборат, унинг беш тумани Ҳиндистон, икки тумани Покистон ҳудудида жойлашган. Менимча, аввало ҳудудий жиҳатдан аниқлаб олишимиз керак: биз Кашмир деганда етти туманнинг ҳаммасини тушунамизми ёки унинг бир қисминими? Кейин ҳудудда қуролсизлантириш ишларини олиб боришимиз ва штатнинг мақомини ўзгартиришимиз керак”, — деди Покистон Президенти Ҳиндистонга Кашмирни биргаликда назорат қилишни таклиф этар экан.
Парвез Мушарраф бугун Исломободда ўзининг дипломатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари олдида қилган чиқишида — агар қуролсизлантириш у ёки бу сабабга кўра амалга ошмай қолса, БМТнинг тинчликпарварлик ёрдамига таянишимизга тўғри келади, деди.
XS
SM
MD
LG