Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Сеулда Шимолий Корея ядровий дастури боис юзага келган инқирозни бартараф этиш муаммосини муҳокама этди.


Унга кўра, бунинг учун аввало Корея халқ демократик республикаси ядровий дастури атрофида юзага келган инқирозни бартараф этиш бўйича бошланган музокарани боши берк кўчадан чиқариш керак.
Унгача Пауэлл кўптомонлама музокараларнинг иштирокчиси бўлган икки мамлакат: Хитой ва Японияда бўлди.
АҚШ Давлат Котиби Сеулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида чиқиш қилиб, жумладан, бундай деди:
“Биз Шимолий Кореянинг имкон қадар тезроқ музокараларга қайтишини истаймиз. Биз унга қарши ҳаракат қилиш ёки душманлик ниятида эмасмиз. Аслида, фақат Пхеньяннинг ядровий дастури билан боғлиқ ечилмаган инқироз боис халқаро ҳамжамият Шимолий Кореяга ёрдам беришни истамаяпти”.
XS
SM
MD
LG