Линклар

logo-print

Рус шоири Евгений Евтушенко Беслан фожеаси муносабати билан шеър ёзди.


Евгений Евтушенко ўзининг 7 сентябрда матбуотда эълон «Бесландаги мактаб» сарлавҳали шеърида бу фожеани келтириб чиқарган сабаблар юзасидан ўз нуқтаи назарини билдиради. Унга кўра, Беслан воқеаси ва Чеченистонда тинчимаётган урушларнинг туб сабаби ўтган асрда советлар томонидан чечен халқига нисбатан қилинган жиноятлардир. Ҳозирда АҚШда яшаётган Евтушенко бир неча йиллардан буён шеър ижод қилмаётган эди. «Бесландаги мактаб» шоирнинг кўп йиллик танаффусдан кейин ёзган илк шеъридир (ӄуйида шеърнинг таржимасига аслият ҳам илова ӄилинди).

Абдувоҳид Ҳайит таржимаси

БЕСЛАНДАГИ МАКТАБ

Мен жамики мактабларнинг чаласаводи,
ўзгаларнинг шўхликлари, дарди менга ёт.
Бироқ келдим, Беслан, бугун сенинг бағрингга
вайрон бўлган мактабингда чиқарай савод.

Мен биламан, Беслан, асли ёмон отаман,
аммо, наҳот, кўрмоқлик бор кексайганда ёш —
беш ўғлимнинг қазосин ўз кўзларим билан
кексайганда бу не жазо мен учун — яшаш.

Бу шаҳарда ёт эмасман, англадим буни
пайпасларкан оғриқ янчган юрагимни мен,
мактабнинг тиғ билан тилиб қўпол ёзилган,
куйган сўнгги партасига ўлтириб беун.

Энди кимсан Русияда, нимасан, шоир? —
Гексогенга қараганда бир чивин холос.
Оқлов учун барчамизга бугун сўз йўқдир
Ер юзида шундай бало кутарганда бош.

Қандай қилиб Беслан узра қоришди бирдан
шунча ғафлат, тартибсизлик, даҳшат, талофат,
қутқаришчун етмай уқув бермайин қурбон? —
аммо шу дам кимлардадир жўшса матонат.

Қалтирайди ўтмиш ҳатто бизларга боқиб,
ортидан ўқ отаётган Бугундан нари
қочар ҳатто келажак ҳам Бугундан тониб,
ўзини пок сақлаш учун келажак сари.

Аммо куйган, вайрон бўлган парталар аро
Ҳилол ва Хоч қўшилишар, бир-бирин қучар,
биродардек кезар бунда Муҳаммад, Масиҳ —
гўдакларнинг пора-пора этларин йиғар.

О, кўп отли Тангри, бизни ўзинг ярлақа!
Шу бегуноҳ болаларни кўмар эканмиз,
улар билан бирга Беслан қабристонига,
наҳотки, биз ўзимизни дафн этамиз?

Асли террор туғилганди ҳомила сузган
бачадоннинг зардобида — она қорнида,
чеченларнинг гавдалари уриб тиқилган
эшелонлар Қозоғистонга жўнаган пайтда.

Ҳис қилганди улар шунда илк бор ғазабни,
“илк беланчак” — вагонларда, бачадондаёқ,
урилганда бошчаларга милтиқ қўндоғи,
бу озордан қочмоқ истаб бўлиб гужанак.

Аммо улар шу яланғоч, тақир саҳрога
гўё шайтон тоғ-адирни мангуга изсиз
сидирган шу бўм-бўш ерга этган қатағон
Москвага ялинмади, тикмадилар кўз.

Нигоҳ ташлаб аммо эгик ханжардек ҳилол
лойсувоқли кулбаларин тирқишларидан
советларнинг ёлғон-яшиқ шиорлари аро
дарс ўқиди хуфия Ислом кечмишларидан

ва Елциннинг кибру ҳаво, калтабинлиги,
Грачевнинг шошқалоқлик, мақтанчоқлиги —
уларни илк портлашларга ундади бунда
ва урушдан қочмоқликка қолмади имкон.

Худкуш аёл сийнасида портловчи модда,
белида ҳам, бўйнида ҳам гўёки маржон,
лек қурбонлар - ортда қолган - қанча кўп бўлса,
тирикликнинг нархи ҳар гал шунчалик арзон.

Ҳеч нарсага мадад бермас валекин қасос,
о, кўп отли Тангри, асра қасосдан бизни!
Токи бунда ҳали тирик болалар бордир,
унутмайлик “биргаликда” деган бир сўзни.

Бунда ҳеч ким ёлғиз ўзи қаҳрамон эмас,
яланғоч ҳақ сўз олдида барчамиз яланг.
Мен шу куйган гўдаклар-ла биргаман асли,
мен ҳам Беслан мактабидан чиққан бир боланг:

... ғубор босди эрта тонгдан осмон юзини,
Беслан бўйлаб эшитилди танклар шовқини
ва сесканиб тушди бирдан портлаш фикрида
ўша бомба — қачонлардир Сталин осган —
уни мактаб баскетболин шу ҳалқасига.


Евгений ЕВТУШЕНКО

ШКОЛА В БЕСЛАНЕ

Я, недоучка всех на свете школ,
я — исключенец за чужие шкоды,
но я к тебе, Беслан, сейчас пришел
учиться у развалин твоей школы.

Беслан, я знаю — я плохой отец,
но неужели я и сам увижу
всех пятерых моих сынов конец,
под старость, в наказанье, выжив?

Я понял — я не в городе чужом,
нащупав сердце в перебоях боли,
неловко выцарапанное ножом
на задней обгорелой парте в школе.

Чего в России больше ты, поэт?
Да ты в сравненьи с гексогеном — мошка.
Нам всем сегодня оправданья нет
за то, что на земле такое можно.

Как все в Беслане вдруг слилось опять:
прошляпленность, нескладица и ужас,
безопытность безжертвенно спасать
и в то же время столько чьих-то мужеств.

И прошлое, смотря на нас, дрожит,
а будущее, целью став безвинно,
в кусты от настоящего бежит,
когда оно ему стреляет в спину.

Но полумесяц обнялся с крестом.
Меж обгорелых парт и по кусточкам,
как братья, бродят Магомет с Христом,
детишек собирая по кусочкам.

Многоименный Бог, всех обними!
Неужто похороним мы бесславно
со всерелигиозными детьми
самих себя на кладбище Беслана?

Когда шли эшелоны в Казахстан,
набиты влежку грудами чеченцев,
террор грядущий зарождался там
в околоплодной влаге у младенцев.

Там, в первой люльке, становясь все злей,
они сжимались, спрятаться так рады,
но чувствуя сквозь лона матерей
их бьющие по темечкам приклады.

И вовсе не молились на Москву,
их сунувшую в степь, где ровно, голо,
как будто бы с земли по колдовству
навеки стер шайтан былые горы.

Но и кривой кинжальный месяц там,
в прорехах крыш домишек их саманных,
напоминал им тайно про ислам
среди советских лозунгов обманных.

И Ельцина плебеистая спесь,
и хвастовство грачевского «блицкригства»
их подтолкнули к первым взрывам здесь, —
и было от войны уже не скрыться…

Шахидки носят взрывы на груди,
на талии и вместо бус на шее.
Всегда, чем больше трупов позади,
тем стоимость живых еще дешевле.

Но ничему не помогает месть.
Спаси, Многоименный Бог, от мести.
Пока еще живые дети есть,
давайте не забудем слова «вместе».

Из нас никто отдельно не герой,
но перед голой правдой все мы голы.
Я вместе с обгорелой детворой.
Я сам из них. Я из бесланской школы.

…Как изменились небеса в лице,
лишь танками в Беслане мгла взрычала,
и вздрогнула при мысли о конце
в той школе, в баскетбольном том кольце
подвешенная Сталиным взрывчатка.
XS
SM
MD
LG