Линклар

Исроил Бош вазири Ариэл Шарон Вазирлар маҳкамаси 4 нафар аъзосининг яҳудийларни Ғазо минтақасидан кўчириш масаласини референдумга қўйиш тўғрисидаги таклифини қатъиян инкор қилди.

  • Сарвар Усмон

Ариэл Шароннинг бош маслаҳатчиси Раанан Гиссин бундай деди:
"Бош вазир аниқ-тиниқ қилиб референдум ўтказилмаслиги айтди. Чинакам референдум парламентда бўлиб ўтди. Парламент қарори халқ қароридир".
Ариэл Шарон Вазирлар маҳкамаси аъзоси Узи Ландауни Ғазо минтақасида истиқомат қилаётган яҳудийларни кўчириш масаласи овозга қўйилганда қарши овоз бергани учун истеъфога чиқарди.
Яҳудийларни Ғазодан кўчиришга Кнессет аъзоларининг 67 аъзоси розилик ва 45 аъзоси қаршилик билдирди.
XS
SM
MD
LG