Линклар

logo-print

Европа Комиссиясининг бўлғуси раиси Мануэл Дурау Баррозу Еврокомиссия аъзоларининг Европа парламентига ўзи тақдим этган рўйхатини вақтинча қайтариб олганини билдирди. Баррозуга кўра, у рўйхат бўйича қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказиши зарур.

  • Сарвар Усмон

Депутатларга мурожаат қилар экан, Баррозу бундай деди:
"Маслаҳатлашувлар ўтказишим, жумладан сизлар билан маслаҳатлашиб олишим учун қўшимча вақт керак. Токи охир-оқибат сиз бизни тўла қўллаб-қувватлайдиган бўлинг. Майли, вақт кетса кетсин, лекин кейин яхши бўлади".
Комиссия таркиби бугун Европа парламентида овозга қўйилиши режалаштирилган.
Европарламент депутатлари Европа Иттифоқи Адлия вазирлигига номзод италиялик Рокко Бутильоне гомосексуализмни гуноҳ сифатида тафсифлагани учун Еврокомиссиянинг янги таркибини тасдиқламаслик-лари мумкинлигини билдираётган эди.
Баррозу Бутильоне ўрнига бошқа номзод кўрсатишни хоҳламади. Парламент эса Еврокомиссия таркибини битталаб эмас, ёппасига тасдиқлайди.
XS
SM
MD
LG