Линклар

Япония Бош вазири Зюнъитиро Коизуми ироқлик экстремистлар гаровга олинган японияликни қатл этамиз, деб таҳдид қилаётганларига қарамай, Япония қўшинини Ироқдан олиб чиқмаслиги тўғрисида баёнот берди.

  • Сарвар Усмон

Интернетда намойиш қилинаётган видеотасвирда Абу Мусаб аз-Зарқавий етакчилигидаги экстремистик гуруҳ томонидан қўлга олинган 24 ёшли япониялик Акио Кода бундай дейди:
"Улар Япония ҳукумати ўз қўшинини Ироқдан олиб чиқиб кетишини талаб қилаяпти. Акс ҳолда мени ўлдиришади".
Экстремистлар ўз қўшинини Ироқдан олиб чиқиб кетиш учун Япония ҳукуматига 48 соат муҳлат берган.
XS
SM
MD
LG