Линклар

Ироқда ўтган шанбада 49 нафар қуролсиз аскарнинг ўлдирилгани юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Аскарлар ўқув-машқ марказидан Бағдодга қайтаётганларида пистирмага дуч келиб қолганди.

  • Сарвар Усмон

Оммавий қотиллик учун масъулиятни Абу Мусаб аз-Зарқавийнинг эктремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Аскарларнинг Бағдодга қайтиш йўли тўғрисидаги маълумотни Зарқавий гуруҳига кимдир хабар қилган, деган гумонлар бор.
Ироқ муваққат ҳукумати раиси Ийяд Алавий бундай деди:
"Даҳшатли жиноят юз берди. Миллий гвардия аъзоларидан катта гуруҳи ҳалок бўлди. Бу фожиа коалиция қўшинларининг қайсидир бўлимида йўл қўйилган лоқайдлик оқибати бўлди, деб тахмин қилишимиз мумкин. Ироқ ва ироқликларга талафот етди".
XS
SM
MD
LG