Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:08

Туркманистонда мустақиллик байрами нишонланди


1991 йил 27 октябрда Туркманистонда мустақиллик эълон қилинди. Бу саксонинчи йиллар охири ва тўқсонинчи йиллар бошида собиқ СССР да юз берган сиëсий жараëнларнинг мантиқий якуни бўлди. Туркманистон собиқ СССР таркибига кирган давлатлар ичида ўз мустақиллигини эълон қилган сўнгги давлат бўлди.

Тарихий зарурат ўлароқ юзага келган мустақилликнинг ўтган 13 йилида Туркманистон нималарга эришди¸ нималарни йўқотди? Бу саволлар жавобига ўтишдан олдин тингловчиларимизга 27 октябр куни Ашхободнинг "Олимпия" стадионида ўтказилган тантаналар ҳақида маълумот берсак.
"Олимпия" стадионида Туркманистоннинг барча вилоятларидан келган 30 мингдан зиëд томошабин мустақиллик кунига бағишланган тантана гувоҳи бўлди.

Майдон марказида саф тортган 500 нафар қиз 13 рақамини акс эттиришди. Майдоннинг томошабинларга мўлжалланган қисмида эса мактаб ўқувчилари қўлларидаги байроқчалар билан "Мустақил Туркманистон яшасин!" деган шиорни акс эттиришди. Бу сўзлар туркман гиламлари тасвири билан алмашиб турди. Қутловлар янгради.

Сўзга чиққанлар Туркманбошига буюк садоқат билан хизмат қилишга ваъда беришди. Тантаналар улкан мушакбозлик билан якун топди.

Барча йиғилганлар байрам сўнгида "Ватандадир" қўшиғини биргаликда куйлашди.

"Қувон! Шодликка тўл! байрам бўлмоқдадир қадим тупроқда!..."

27 октябр куни Туркманистонда ўтган мустақиллик байрамининг умумий манзараси мана шундай.
Туркманистон Президенти Сапармурод Ниëзовнинг байрам куни айтган мана бу гапини тинглайлик.

"Мустақилликкача бўлган 74 йил ичида бизга¸ саҳрои¸чорвадан бошқа нарсани билмайдиган маданиятсиз¸ ëввойи ҳалқ дея муносабатда бўлдилар. Аммо биз ўтмишга назар солиб¸ бой тарихимиз борлигига иқрор бўлдик. Ҳар бир туркман ўз ўтмиши билан фахрланишга ҳақли”
Байрамда чиқиш қилган Туркманистонлик тарихчи олим Мурод Гелдиев туркманлар маданиятини йўқотиш учун Совет даврида қилинган уринишларни хотирлади:

"Неча-неча қўлëзмалар ëқилиб тутуни осмонга кўтарилди. Қанча қанча зиëлиларимиз ўлдирилиб¸уларнинг қони ерга сингди.Аммо бугун биз ўтмишимизни билишга туркманнинг Туркман эканлигини тушунишга интилмоқдамиз” - деди тарихчи олим.

Байрамда сўзга чиққан нотиқлар Туркманистоннинг эришган ютуқларини анча бўрттириб гапиришди.

Келинг энди¸ Туркманистон воқелигига ташқарида яшаëтган одамнинг кўзи билан қараб кўрсак. Афғонистонлик туркман Камол Оғуз ўғли гапиради:

" Ўтган 13 йил давомида Туркманистонда жуда кўп завод ва фабрикалар қурилди. Туркманистон ҳаво йўллари ширкати "Боинг"учқичларидан таркиб топди. Ашхобод шахри таниб бўлмас даражада ўзгарди" .

Ўзбекистонниг Туркманистон чегарасида яшовчи Йўлдош ота Туркманистондаги мавжуд ижтимоий имтиëзларга ҳавас билан қарайди:
"Туркманистонда электр¸газ текин. Ойлик маошлари ва нафақалар Ўзбекистондагидан анча кўп."

Туркманистон воқелигига ташқаридан билдирилган фикрлар эди. Яна Туркманистон пойтаҳти Ашхободга қайтиб Ниëзов сўзларига қулоқ солсак.

"Агар кимда ким бирор бир танқидий фикр айтмоқчи бўлса марҳамат айтсин. Микрофон очиқ" - деди Сапармурод Ниëзов.
Туркманистон президенти таклифини қабул қилиб лавҳамизда танқидий фикрларга ҳам ўрин берсак.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркман-Хелсинки гуруҳи раҳбари Тожигул Бегметова гапиради:

"Туркманистон давлат мустақиллигига эришди¸аммо шахс эркинлиги ва мустақиллиги борасида ҳали кўп муаммолар бор. Етиштирилаëтган газ¸нефт¸пахта каби неъматлар халқ фаровонлигига эмас балки Туркманбошининг орзу-ҳавасларига сарфланмоқда."
Айни вақтда Тожигул Бегметова бутун туркман халқини байрам билан қутлади.
XS
SM
MD
LG