Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:41

Ногиронлик ҳар кимнинг бошига тушиши мумкин


Феруза Тошкент вилоятининг карлар жамиятида 4500 нафар кар-соқов рўйхатга олинган. Жамият раиси Любовь Константинованинг айтишича, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кар-соқовлар ҳам ўз муаммолари бўйича шу жамиятга мурожаат қилади.

Унинг сўзларига қараганда, бунга сабаб бошқа жойлардаги карлар жамиятлари тугатилиб юборилганидир. Кар-соқовлар жамиятдан ажралиб қолган тоифага айланган. Улар қаерга борса, муаммоларга дуч келади. Бундай болаларнинг яхши таълим олиши, олий ўқув юртларига кириб ўқиши ушалмайдиган орзу бўлиб қолган.

Миновар Аминова кар-соқовларга таржимонлик қилади. М.Аминованинг таъкидлашича, кар-соқовлар учун эшитиш қурилмаси олиш жуда қийин. Гарчи жамият ижтимоий таъминот бўлимларига бундай қурилма ажратилишини сўраб, кўп бор мурожаат қилган бўлса-да, ижобий жавоб олмаган. Кар-соқовлар яхши ишларга жойлаша олмайди. Бундай тоифаларга учинчи гуруҳ ногирони мақоми берилган. Бу гуруҳ ногиронларга эса ҳеч қандай имтиёз йўқ.

“Озодлик” мухбири бир қанча кар-соқов кишилар билан М.Аминова ёрдамида суҳбатда бўлди. Уларнинг билдиришича, кар-соқовларга коммунал тўловларда имтиёзлар берилмаган. Идора ва ташкилотлар уларни ишга олмайди, олган тақдирда ҳам бошқа ходим келганда тезда бўшатиб юборади.

“Милость” ногиронлар жамоатчилик ташкилоти раҳбари Андрей Феликсович соғлом кишилар ногиронларнинг катта бир қатлам эканини, аҳоли учун хос бўлган умумий муаммолар уларга ҳам тегишлилигини тушунмаслигидан шикоят қилди.

“Ногиронлар кар-соқов бўладими, юролмадиган бўладими, имконияти чекланган, бировнинг ёрдамига муҳтож кишилар. Улар ҳеч қачон соғлом кишилардек ўз истак-хоҳишига мустақил эриша олмайди. Бундайларни жамият суяши керак, бироқ… Мен айтмоқчиманки, ногирон бўлиш ҳар кимнинг бошига тушиши мумкин, буни англаш керак”, деди “Милость” раҳбари.
XS
SM
MD
LG