Линклар

Халқаро "Қизил хоч" федерацияси ва "Қизил ярим ой" жамиятларининг маълум қилишича¸ 2003 йилда тақрибан 77 минг одам табиий офатлар қурбони бўлган.


Бу рақам 2002 йилга қараганда уч баробар кўпдир.

"Қизил хоч"нинг дунë бўйлаб юз берган табийи офатлар бўйича бугун эълон қилган ҳисоботида айтилишича¸ қурбонлар сонининг кўпайишига Эроннинг Бам шаҳрида юз берган зилзилада 31 минг киши¸ Европа мамлакатларида ҳаво ҳароратнинг ўта кўтарилгани натижасида 35 минг одамнинг ҳалок бўлгани сабаб бўлган.
Ҳисоботга кўра¸ 2003 йилда рўй берган қурғоқчилик¸ сув тошқини ва ер силкинишлар 250 миллион одамга шикаст етказган ва 56 миллиард доллар атрофида молиявий зарар кўрилган.
XS
SM
MD
LG