Линклар

"Ал-Жазира" телеканали орқали бугун намойиш қилган видео тасмада ироқлик экстремистлар Ироқда полшалик бир аëлни гаровга олганини айтишади.


Видеомурожаатда гаровга олинган аëлнинг овози эшитиладиган даражада эмас¸ лекин телевудение олиб борувчисининг айтишича¸ мазкур аëл Полша аскарларини мамлакатни тарк этишга¸ АҚШ ва Ироқ ҳукуматларини Абу-Ғрайбдаги барча маҳбус аëлларни озод этишга чақиради.
Жанггари гуруҳнинг билдиришича¸ полшалик бу аëл АҚШнинг Ироқдаги кучларига ишлаган.

Полша ҳукумати гаровга олувчилар талабини рад қилди. Полша Мудофаа вазири мамлакат телевидениеси орқали сўзлаган нутқида¸ Полша гаровга олувчилар талабини бажармайди¸ деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG