Линклар

logo-print

Жаҳон диӄӄат марказида яна Яӄин Шарӄ: Арафат саломатлиги ва Ғазодаги яҳудийлар масаласи


Фарангис Саид Яӄин Шарӄ минтаӄасида Исроил парламентининг яҳудийларни Ғазо минтақасидан кўчириш масаласини ижобий ҳал этганлиги, сўнгра Бош вазир Ариэл Шароннинг мазкур масалани референдумга қўйишга ӄаршилик билдиргани ӄизғин муҳокама ӄилинмоӄда. Шу билан бирга Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафатнинг саломатлиги кескин ёмонлашгани ҳаӄидаги хабар дунё жамоатчилиги эътиборини Яӄин Шарӄӄа ӄаратди.

Ушбу ҳодисалар Исроил-Фаластин муносабатлари, ӄолаверса, Яӄин Шарӄдаги вазиятга жиддий таъсир ӄилиши мумкинлиги айтилмоӄда. Мана шу мавзу атрофида ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз.

Фарангис, суҳбатимизни Ясир Арафат саломатлигидан бошласак. Афтидан, бу масала дунё жамоатчилиги диӄӄат марказида ӄолмоӄда.

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, чоршанба кечки пайт Арафат саломатлиги ёмонлашгани ҳаӄида тарӄатилган хабарлар жиддий ташвишларга туртки берди. Пайшанба куни кечгача ҳам ушбу масала жаҳон матбуоти диӄӄат марказида бўлди. Бир-бирига зид хабарлар тарӄатилди. Тахминлар ӄилинди.

Арафат бошчилигидаги Фатҳ партиясининг хорижда яшовчи етакчиларига Рамаллоҳга ӄайтиш кераклиги айтилди. Ҳатто Арафатнинг кўп йиллардан буён Парижда яшаб, Фаластинга ҳеч бормайдиган рафиӄаси Рамаллоҳга боражагини билдирди.

Ҳасанжон, ҳозирга келиб Арафатнинг саломатлиги яхшилашгани айтилмоӄда. Арафат бош маслаҳатчиси Набил Абу Рдейна бу ҳаӄда:

”У хушига келди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, фаӄат бироз дам олиши керак,” - деб айтди.

Ҳ: Кўп йиллардан буён Фаластин мухториятини бошӄариб келаётган Ясир Арафатнинг саломатлиги – жиддий сиёсий масала эканлиги баъзи тингловчимиз учун изоҳталаб бўлса керак...

ФС: Гап шундаки, энг жиддий муаммо - 75 яшар Арафатнинг сиёсий меросхўри йўӄлигида. Фаластин мухторияти Конституциясига кўра, унинг ўрнини Фаластин Қонуний кенгаши раҳбари Ровҳий Фаттуҳ эгаллаши керак. Лекин Конституция ҳали ратификация ӄилинмаган. Шу боис Арафат вафоти Фаластин ерларида тартибсизликларга олиб келиши мумкин. шуни инобатга олган ҳолда, чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Ғазо минтаӄаси ва Ғарбий соҳилда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Ҳ: Ва бу ҳодиса Исроил ҳукумати раҳбари Ариэл Шарон Ғазо минтақасидан яҳудийларни кўчириш масаласини референдумга қўйиш таклифини инкор қилгани билан бир кунда юз берди, шундайми?

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, Исроил Бош вазири Ариэл Шарон 4 вазирнинг яҳудийларни Ғазо минтақасидан кўчириш масаласини референдумга қўйиш тўғрисидаги таклифини рад этди ва ҳатто Вазирлар маҳкамаси аъзоси Узи Ландауни ушбу масала овозга қўйилганда қарши овоз бергани учун истеъфога чиқарди. Ҳукуматнинг ушбу таклифни киритган яна бир аъзоси, Молия вазири Беньямин Нетаньяху Шарон таклифни ӄабул ӄилмаса, истеъфога чиӄишини маълум ӄилди. Шундан сўнг ҳатто Исроил миллий валютасининг ӄиймати пасайгани кузатилди.

Ҳасанжон, эслатиб ўтиш жоиз, сешанба куни Исроил парламенти - Кнессет келаси йилда Ғазо минтаӄасида яшовчи 8 минг яҳудийни кўчириш режасини ӄўллаб-ӄуввватлаган эди.

Ҳалӄаро ҳамжамият аъзолари Кнессет ӄарорини юӄори баҳоламоӄда.

Европа Иттифоӄига раислик ӄилаётган Нидерландия ТИВ Бернард Бот ӄарор юзасидан ижобий фикр билдирар экан, шу билан бирга яҳудийларнинг Ғазодан кўчирилиши бутун Яӄин Шарӄда тинчлик ўрнатиш ишларининг бир ӄисми бўлиши керак, деб айтди.

Араб давлатлари лигаси раҳбари Амр Мусса фаластинликлар ва араблар манфаатлари таъминланиши кераклигига урғу берди.

“Ҳамас” гуруҳи аъзоси Мушир Ал-Масрий яҳудийларнинг Ғазо минтаӄасидан олиб чиӄилиши “Ҳамас”нинг ғалабаси бўлишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG