Линклар

logo-print

Бугун чет эллик шифокорлар гуруҳи¸ жумладан¸ Ясир Арафатнинг шахсий шифокори Ашраф ал-Курдий Арафатни тиббий текширувдан ўтказиш учун Иорданиядан унинг Рамаллоҳдаги қароргоҳига етиб келди.


Арол

Арафат ëрдамчиси Набил Абу Рдейнеанинг айтишича¸ Арафатни касалхонага ëтқизиш¸ ëтқизмаслик ҳақида тез орада қарор қабул қилинади.
"Аҳволи яхши. Бир оз дам ва тиббий ëрдам олиши керак. Бир неча соатдан сўнг уни касалхонага ëтши ëки Рамаллоҳдаги "Ал-Муқата" қароргоҳида қолиши маълум бўлади. Бу тўғрида шифокорлар қарор қилади"¸ - дейди Арафат ëрдамчиси.
Исроил расмийларининг бугун маълум қилишича¸ Бош вазир Ариел Шарон Арафатнинг даволаниш учун чет элга учиб кетишига рухсат беришга принципда рози бўлди.
Олдин Исроил ҳукумати¸ Арафат Ғарбий соҳилни тарк этса¸ қайтиб келишига рухсат берилмаслиги мумкин¸ деб билдирган эди.
XS
SM
MD
LG