Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:53

Америкалик мусулмонларнинг хайр-эҳсон ибодати


Фарангис Саид Закот – ҳар бир мусулмон учун фарз ҳисобланади. Хайр-эҳсон айниӄса муӄаддас Рамазон пайтида катта аҳамият касб этади. Рамазон бошланишидан олдин америкалик мусулмонлар жамоаси АҚШ Адлия вазирлигига мурожаат ӄилиб, хайрия ӄилиш, яъни пул ўтказиш мумкин бўлган жамғармалар рўйхатини тузиб беришни сўради. Лекин АҚШ Адлия вазирлиги мусулмонлар сўровига рад жавобини берди.

2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан сўнг АҚШда жойлашган исломий ташкилотлар фаолияти тафтиш ӄилина бошлади. Уларнинг айримлари ёпилди, банк ҳисоблари музлатиб ӄўйилди. Аммо фаолиятини давом эттиришга рухсат олган ташкилотлар аъзолари ҳамда уларга ӄарашли банк ҳисоблари ҳам ваӄти-ваӄти билан текшириб турилади.

Бугунги кунда америкалик мусулмонларнинг закот ўлароӄ исломий жамғармаларга маблағ ўтказиш имконлари бир ӄанча чекланган. Чунки у ё бу жамғарма ҳисобига пул ўтказган шахс ёки гуруҳ террорчиларга кўмаклашаётганликда айбланиши мумкин.

Айнан шу вазият америкалик мусулмонлар жамоасини Адлия вазирлигига мурожаат ӄилиб, маблағ ўтказиш мумкин бўлган жамғармалар рўйхатини тузиб беришни сўрашга ундади.

Вашингтонда жойлашган “Америка-ислом муносабатлари кенгаши” номли ташкилот матбуот котиби Иброҳим Ҳупер Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда америкалик мусулмонлар номидан гапириб, бундай дейди:

”Биз хайрия ташкилотлари рўйхатини тузиб беришни сўрадик. Бу рўйхат бизга ундаги ташкилот ва жамғармаларга маблағ ўтказсак, Федерал ӄидирув бюроси ходимлари томонидан сўроӄ ӄилинмаслигимиз ва ӄонуний жавобгарликка тортилмаслигимизни кафолатлаш учун керак.

Аммо АҚШ Адлия вазирлиги мусулмонлар жамоаси сўровини ӄондирмади. Хўш, нимага?

Иброҳим Ҳупер гапиради:

”Расмийлар “бу бизнинг ишимиз эмас”, деб жавоб берди. Ваҳоланки, хайр-эҳсон ӄилувчи одамларни текшириш улар ишидек кўринади. Агар улар одамларга ёрдам бермоӄчи бўлса, мусулмонларнинг ӄонун доирасида амал ӄилишини истаса, назаримда, рўйхатни тузиб бериши керак.

АҚШ Адлия вазирлиги расмийларидан мазкур масала юзасидан бевосита фикр олиш имкони бўлмади. Аммо бундан бироз олдин вазирлик матбуот котиби Брайан Сиерра эълон ӄилган баёнотда шундай дейилади:

”Биз ҳеч ӄандай рўйхат тузмаймиз. Чунки “яхши” ёки “ёмон” ташкилотлар рўйхатини тузиш бизнинг вазифа эмас.

Хуллас, рўйхат тузилмади. Америкалик мусулмонлар эса исломий жамғармалар банк ҳисобига пул ўтказишдан хавфсираётганларини айтишади, негаки Федерал ӄидирув бюроси ходимлари уларни текшира бошлаши мумкин.

Америкада яшовчи ўзбеклар жамоаси вакили Абдулманнон Кайскен ушбу вазиятни бундай изоҳлайди:

”11 сентябр ҳодисаларидан кейин янги ӄоида жорий этилди. Хориждаги ташкилотга маблағ юборилганида, бу текширилади. Ҳукумат томонидан террорчи, деб белгиланган ташкилотларга маблағ ўтказиш мумкин эмас.

Хўш, бундай вазиятда мусулмонлар нима ӄиляпти? Улар хайр-эҳсон фарзидан воз кечишга мажбурми?

Вашингтонда жойлашган “Америка-ислом муносабатлари кенгаши” матбуот котиби Иброҳим Ҳупер гапиради:

”Одамларнинг кўпчилиги хориждаги мусулмон биродарларига пул юбориш ўрнига ўз маҳалласида яшайдиган бева-бечоралар, ўзи яшовчи даҳадаги масжидга маблағ ўтказмоӄда.

Бу фикрга ӄўшилар экан, суҳбатдошимиз Абдулманнон Кайскен закот фарзини бажаришни истаган америкалик мусулмонлар имконият топишлари мумкинлигини айтади:

”Хусусий шахслар, яъни ҳар бир киши хайр-эҳсон ӄилишда ҳеч ӄандай тўсиӄӄа учрамади. Агар маблағ ташкилотдан ташкилотга ўтказиладиган бўлса, албатта, бу текширилади. Террорчи ташкилотларга маблағ ўтказа олмайсиз, албатта. Аммо бошӄа, хайрия ташкилотларига ёрдам беришда тўсиӄлар йўӄ.
XS
SM
MD
LG