Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:33

Сайлов комиссиясида сайлов тўғрисидаги қонун йўқ


29 октябрь куни Наманган вилояти сайлов комиссияси матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоятда сайлов кампаниясининг бориши ҳақида ахборот берилди.

Матбуот маркази тарғибот гуруҳи раҳбари Бахтиёр Исоқовнинг сўзларига қараганда, шу вақтга қадар сайлов комиссияси Ўзбекистонда сайлов ўтказиш тўғрисидаги қонун билан тўлиқ таниш эмас. Чунки бу қонун комиссияга етиб келмаган. Бу эса комиссия ишида қийинчиликлар туғдирмоқда.

“Назаримда бу қонун шу кунларда қўлимизга тегиши керак. Айни пайтда бу қонун қўлимизда бўлмагани сабабли ишлаш бироз мушкул кечяпти”, деди Б.Исоқов.

Б.Исоқовнинг билдиришича, Ўзбекистон қонунчилигида сайловчиларнинг 33 фоизи қатнашса сайлов бўлиб ўтган ҳисобланиши сайловчиларнинг ҳуқуқларини бузмайди. Дунёда сайловчиларнинг 25 фоизи қатнашса, сайлов ўтган ҳисобланадиган давлатлар бор. Бўлажак сайловда баъзи нуқсонларга йўл қўйилиши мумкин. Чунки мамлакат аҳли онгида ҳали тоталитар тузум асоратлари сақланиб қолган.

26-Наманган сайлов округи сайлов комиссияси раиси Рустам Қирғизовнинг таъкидлашича, 24 октябрга қадар вилоят бўйича иккита ташаббус гуруҳидан ариза тушган. Бу аризалар турли сабабларга кўра рад этилган. Ташаббус гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳокимликлар томонидан тазйиқлар ўтказилмаган.
XS
SM
MD
LG