Линклар

logo-print

Амир Темур хиёбоними ёки фоҳишахона?


Ҳакимбек Тошкентнинг Халқлар дўстлиги саройи рўпарасидаги Ўзбекистон ССР герби ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида етим болаларни асраб олган Шомаҳмуд Шорасулов оиласи хотирасига ўрнатилган ҳайкал бугунги кунда мамлакатда шўро даврини эслатиб турадиган ягона ёдгорликлардир.

Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йиллариданоқ миллий анъаналарни тиклаш, миллийлаштириш ҳаракатига катта эътибор қаратилди. Бу, аввало, жой ва кўча номларида, ўрнатилган ҳайкалларда ўз аксини топди.

Ёши каттароқ кишининг хотирлашича, ҳозирги Амир Темур хиёбонида илгари Маркс ва Энгельснинг бюсти, гул дўкони ва ресторан бўлган. Бугунги кунда эса бу маскан ифлосхонага (фоҳишалар жойи демоқчи) айланган.

Мамлакатда архитектура ҳам ўзгариб боряпти. Совет даврида қурилган аксарият биноларга замонавий тус бериш учун қора ойналар ўрнатиляпти, шўро даври акс этган картиналар, китоблар, кинолар халқ эътиборидан четга сурилмоқда. Бугунги адабиётда ўша давр шоир-ёзувчилари коммунистпараст ёки мустақиллик ғояларини яширин бўлса-да, ифодалаган тоифаларга бўлинган.

Мустақил кузатувчилар Ўзбекистонда совет даврини ҳаддан ташқари қоралашга интилиш борлигини, бугунги ҳукумат ўзи йўл қўяётган хатоларга ҳам ўша даврдан сабаб излашга уринаётганини таъкидлайди.

Тошкентда 1970 йилда иш бошлаган Ленин музейи бугунги кунда Ўзбекистон тарихи давлат музейига айлантирилган. Музей экспонатларида шўро даври қисман акс этган. Бу даврга тааллуқли бўлимдаги янгилик шуки, унда жадидчилик ва миллий истиқлол ҳаракатига ҳам ўрин берилган.

Музейнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган ходимасининг сўзларига қараганда, бу бўлимда тарихчилар ўртасида баҳс келтириб чиқарган бир қанча ўзгаришлар қилинган. Масалан, “Улуғ Ватан уруши” терминидан воз кечилиб, “Иккинчи жаҳон уруши” атамаси киритилган. Музей экспозицияларини яратишда шўро даврини қора рангда кўрсатишга уриниш мавжуд. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Йўлдош Охунбобоев аввалги экспозицияда бор эди, лекин ҳозиргисидан баъзи амалдорларнинг кўрсатмаси билан олиб ташланган. Шароф Рашидовга бағишланган экспозиция ҳам аввал умуман олиб ташланган, лекин кейинчалик нима сабабдандир уни қисқача кўрсатишга қарор қилинган.

Ўзбек киноси совет даврида жуда яхши фильмлар орқали шуҳрат қозонганди. Бироқ бугунги кунда халқ севган аксар фильмлар экран юзини кўрмаётир.
XS
SM
MD
LG