Линклар

Бугун Фаластин раҳбари Ясир Арафат Франция пойтахтидаги ҳарбий касалхонада даволаниш учун Парижга олиб борилди.


Арол

"Фаластин озодлк ташкилоти" асосчиси 75 ëшли Арафат Ғарбий соҳилдаги қароргоҳидан дастлаб Иорданияга ҳарбий вертолëтда борди ва у ердан Парижга учди.
Маълумотларга кўра¸ Арафат қон касаллигидан азият чекмоқда. Шифокорларнинг айтишича¸ унинг қони суюқлашган. Бу ҳолат қатор касалликлар¸ жумладан¸ қон саратони ëки жигар касаллигига сабаб бўлиши мумкин.
Арафат 2002 йилдан буëн Рамаллоҳдаги қароргоҳида Исроил кучлари томонидан қамалга олинган эди. Пайшанба куни Исроил расмийлари Арафат даволанганидан кейин Ғарбий соҳилга қайтиб келиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG