Линклар

logo-print

Бин Ладиннинг янги видеомурожаати намойиш этилди


Aral Усама Бин Ладин туширилган янги видеотасма жумадан шанбага ўтар кечаси Ал-Жазира телеканали орқали намойиш қилиндин. Унда Ал-Қайда раҳбари АҚШ Президенти Жорж Бушни танқид қилиб¸ Америкага қарши ҳужумлар эҳтимолидан огоҳлантиради. АҚШ президентлик сайловига саноқли кунлар қолганида намойиш этилган ушбу видеомурожаат кутилмаган ҳодиса бўлди.

Видеотасмада Усама Бин Ладин жумладан шундай дейди: "Мен ушбу видеотасма орқали сиз америкаликларга яна бир Манҳэттен фожиаси олдини олишнинг маъқул йўлини кўрсатиш учун мурожаат қиляпман. Сизга уруш ҳақида¸ унинг сабаб ва натижалари ҳақида айтмоқчиман. Мен шунингдек¸ хавфсизлик инсоният учун энг муҳим масалалардан бири эканлигини ва эркин халқ ҳеч қачон ўз хавфсизлигидан воз кечмаслигини айтишни истардим"¸ дейди Бин Ладин ўз видеомурожаатида.
Видеомурожаатда Бин Ладин 2001 йил 11 сентябрда Ню-Йорк ва Вашингтонга қилинган ҳужумлар учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. У шунингдек¸ АҚШ Президенти Жорж Бушни бепарволикда айблаб¸ ҳужумлар содир этилган пайтда ҳам бемалол мактаб ўқувчилари билан учрашувни давом эттирганини айтади.
Унинг айтишича¸ АҚШдаги осмонўпар биноларга ҳужум қилиш ғояси¸ 1982 йилда¸ Исроил учқичлари Ливанда кўп қаватли биноларни бомбалаган пайтда пайдо бўлган. Бин Ладинга кўра¸ ўшанда АҚШ Исроилни ҳимоя қилган.

Буш ва Керри муносабати:

Иккала номзод ҳам дарҳол муносабат билдириб¸ бутун Америка халқи терроризмга қарши якдил эканлигини таъкидлади. Жумаладан Буш: "Очиқ айтишга ижозат беринг. Америкаликлар мамлакатимиз душманлари пўписасидан қўрқмайди ва уларнинг таъсири остига тушмайди. Бу борада Сенатор Керри мен билан ҳамфикрлигига ишонаман. Мен шунингдек¸ Америка халқига биз ана шу террорчиларга қарши жангга киришганимизни ва албатта ғалаба қозонишимизни айтишни истайман"¸ деб таъкидлади.
Ўз навбатида Демократлар партиясидан номзоди кўрсатилган Сенатор Жон Керри Бин Ладин ва унинг ҳамкорларини ушлаб¸ тор-мор қилиш кераклигини айтди.
"Биз америкаликлар Усама Бин Ладин ва террорчиларни ушлаш ва йўқ қилиш йўлида якдилмиз. Улар ваҳший. Террористлар қаерда бўлса топиб нобуд қилиш керак. Тамом"¸ деб баëн этди сенатор Керри.
XS
SM
MD
LG