Линклар

Якшанба куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловидан олдин Украинада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.


Фарангис Саид

Сайлов участкаларида 140 минг полиция аскари жойлаштирилди.

Душанба куни пойтахт Киевга Ички ишлар вазирлигининг 2200 ходими юборилади. Душанба куни Киевда мухолифатнинг кенг кўламли норозилик намойиши бўлиб ўтади.

Айни ваӄтда Россия Президенти Владимир Путин икки давлат - Россия ва Украина фуӄаролиги масаласини ижобий ҳал этиш кераклигини баён этди.

Мустаӄил кузатувчиларга кўра, бу ӄадамдан маӄсад – ҳозирги Бош вазир Виктор Янукович тарафига сайловчиларни оғдиришдир.

Президентликка номзод Янукович Россия тарафдори. Унинг раӄиби Виктор Юшенко Украинанинг НАТО ва Европа Иттифоӄига ӄўшилиши кераклигини таъкидламоӄда. Юшенко Ғарб таянчига эга.
XS
SM
MD
LG