Линклар

Афғонистонда ўғирлаб кетилган БМТнинг 3 ходими тирик, - деб маълум ӄилди уларни гаровга олган жанггари гуруҳ вакиллари.


Фарангис Саид

Толибон ҳаракатининг бир ӄисми бўлмиш “Жаҳиши-Муслим” гуруҳи вакили Акбар Оға Рейтер агентлигига гаровга олинганлар аҳволи яхшилигини билдирган. У, шунингдек, БМТ ходимларининг озод этилиши эвазига Афғонистон ва АҚШнинг Гуантанамо ӄамоӄхоналарида саӄланаётган Толибон вакилларини озод этишни талаб ӄилган.

БМТнинг уч ходими: бир филлиппинлик киши ҳамда косоволик ва шимолий ирландиялик аёллар пайшанба куни Кобулда ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG