Линклар

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари Усама Бин Ладиннинг янги видеотасмадаги чиӄишини “ташвиӄот”, дея баҳолади.


Фарангис Саид

Улар, шунингдек, Бин Ладин ҳамон Афғонистон ҳудудида, деган фикрни билдирмоӄда:

”Усама Бин Ладин Афғонистон-Покистон чегараси ҳудудида фоалият олиб бормоӄда. Биз унинг ӄаердалигини аниӄ билмаймиз. Агар аниӄ маълумотга эга бўлганимизда, албатта, тезда ўша жойга бориб, уни ӄўлга туширган ва жуда ҳурсанд бўлган бўлар эдик. АҚШдаги сайловлар ҳам ҳурсандчилик муҳитида ўтган бўларди,” - деб айтди АҚШнинг Афғонистондаги ӄўшинлари вакили майор Скотт Нелсон ва Усама бин Ладен эртами-кечми ӄўлга туширилишини таъкидлади.

“Ал-Жазира” телеканали орӄали жума куни эфирга узатилган видеокассета телеканалнинг Покистон пойтахти Исломободдаги ваколатхонаси дарвозаси олдида ӄолдириб кетилган.
XS
SM
MD
LG