Линклар

Жума куни “Ал-Жазира” телеканали Усама Бин Ладин чиӄишини эфирга узатди.


Фарангис Саид

Видеотасвирда бин Ладен АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр кунги террорчилик ҳужумларини “Ал-Қайда” ташкилоти уюштирганини эътироф этади. У, шунингдек, Президент Жорж Бушнинг Яӄин Шарӄ сиёсатини танӄид ӄилиб, ушбу сиёсат натижасида исломий гуруҳлар томонидан АҚШга ӄарши яна ҳужум уюштирилиши эҳтимоли ошганини таъкидлайди.

Бу Усама Бин Ладиннинг сўнгги 1 йил давомидаги биринчи видеотасвири бўлиб, мутахассислар “Ал-Қайда” раҳбари соғ-саломат кўринаётганини айтмоӄда.

АҚШ Президенти Жорж Буш видеотасма орӄали ӄилинган баёнотга дарҳол жавоб берди. У “мамлакатимиз душманлари бизни ӄўрӄита олмайди”, деб таъкидлади.

Буш раӄиби, сенатор Жон Керри эса америкаликлар Бин Ладин ва бошӄа террорчиларни йўӄ ӄилишда ҳамжиҳат эканини айтди.

Оӄ Уй вакиллари видеотасманинг сохта эмаслиги ва яӄинда суратга олинганини тасдиӄламоӄда.
XS
SM
MD
LG