Линклар

Бугун Франция пойтахти Париж яӄинидаги ҳарбий касалхонада Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат шифокорлар текширувидан ўтди.


Фарангис Саид

Арафат матбуот котиби Набил Абу Рудейна унинг аҳволи ҳаӄида бугун бундай деди:

”Унинг аҳволи яхши. Келаси 24-48 соат ичида унга аниӄ диагноз ӄўйилади" .

Арафат касаллиги лейкемия экани тахмин ӄилиняпти.

Париж яӄинидаги касалхонага жума куни ётӄизилган 75-яшар Арафат сўнгги ӄарийб 3 йилда биринчи бор Рамаллоҳдаги ӄароргоҳини тарк эта олди. Унинг сафар ӄилиш имконияти Исроил ӄўшинлари томонидан чекланган эди.

Айни ваӄтда Рамаллоҳда Фаластин озодлик ташкилотининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ташкилотнинг кўплаб йиллар давомида биринчи бор Арафат иштирокисиз ўтказилган учрашуви бўлди.

Фаластиннинг собиӄ вазири Зиёд Амрнинг билдиришича, учрашувдан маӄсад – Арафат вафот этса ёки сиёсий фаолиятини давом эттира олмаса, “конституциявий бўшлиӄ” юзага келмаслигини таъминлашдир.

Учрашувга Фаластиннинг собиӄ бош вазири Маҳмуд Аббос раислик ӄилди. Ваҳоланки, Арафат касаллиги даврида унинг ўрнига Фаластинни бошӄариш маъсулияти ҳозирги Бош вазир Аҳмад Қурайга топширилган эди.

Фаластин озодлик ташкилоти аъзоси Саеб Эрекет бу ҳолатни бундай изоҳлайди:

”Фаластин раҳбарияти, одатдагидек, фаолият юритишда давом этади. Фаластин озодлик ташкилотининг ижроия ӄўмитаси бош котиби, жаноб Маҳмуд Аббос ташкилотга ваӄтинча раислик ӄилади. Аҳмад Қурай эса Миллий хавфсизлик кенгашини бошӄаради ва айни ваӄтда бош вазир лавозимини эгаллаб туради" .

Кузатувчилар фикрича, учрашувда ҳеч ӄандай муҳим ӄарор ӄабул ӄилинмади. Лекин унинг ўтказилгани натижасида жаҳон ҳамжамиятига Арафат вафот этса ёки Фаластин раҳбари сифатида фаолиятини давом эттира олмаса, унинг ўрнига янги одам келиб, мухториятни бошӄара бошлаши фавӄулодда ҳодисаларсиз, тинч-осойишта кечишини намойиш ӄилинди, дейишмоӄда кузатувчилар.

Чунки Арафат бетоб бўлишидан буён унинг вориси ким бўлиши атрофида тахминлар ӄилинаётган ва ҳокимият учун кураш бошланиб кетиши эҳтимоли ҳаӄида гапирилиб, хавотир билдирилаётган эди.
XS
SM
MD
LG