Линклар

Афғонистонда жанггарилар гуруҳи сайлов комиссиясининг гаровга олинган уч нафар ходимини ўлдирамиз, деб таҳдид қилаяпти. Сайлов комиссияси вакиллари ўтган пайшанба куни Кобулда қўлга олинган эди.

  • Барно Анвар

Жанггарилар гуруҳи уларни озод этиш эвазига қўлга олинган толиблар ва “Ал-Қайда” гуруҳи аъзоларини чоршанба куни тушгача озод этилишини талаб қилмоқда.
Бу ҳақда ўзини “Мусулмонлар армияси” деб атаган айни гуруҳ аъзоси бугун “Рейтер” агентлигига маълум қилди. “Ал-Жазира” телеканали орқали гаровга олинганлар тасвирга туширилган видеоёзув намойиш этилди. Бироқ, бу тасвирлар қачон суратга олингани маълум эмас.
Бугун БМТнинг Афғонистондаги вакили Мануэл де Алмейда э Силва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жанггари гуруҳларни Косово, Шимолий Ирландия ва Филиппиндан Афғонистонга келиб ишлаётган мутахассисларни озод этишга чақирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG