Линклар

Бугун Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида иккита портлаш рўй берди. Қурбонлар сони битта, 13 нафардан ортиғи жароҳатланди.

  • Барно Анвар

Биринчи портлаш Грозний шаҳрига кираверишда мина ўрнатилган машина портлаши туфайли содир бўлди. Бир одам қурбон бўлди, 3 киши жароҳатланди. Жароҳатланганлар шаҳар марказий касалхоналаридан бирига келтириб турилган вақтда касалхона ҳовлисида яна бир автомобил портлади. 10 нафардан ортиқ одам жароҳатланди. Жароҳатланганларнинг аксарияти оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG