Линклар

Ироқнинг Фаллужа шаҳрида Америка ҳарбийлари бугун тонгдан сунний исёнчилар ўрнашган нуқталарни ўққа тутмоқда.

  • Барно Анвар

Бундан аввал Ироқ ҳукумати ва Америка қўмондонлиги шаҳарни ҳужум билан олишлари мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Кеча Ироқда рўй берган тўқнашувлар ва ҳужумлар оқибатида тахминан 30 нафар маҳаллий аҳоли қурбон бўлди. Америка ҳарбийлари берган маълумотларга кўра, кеча ҳарбийлардан 9 нафар денгиз пиёдаси қурбон бўлган, яна 9 нафари жароҳатланган. Воқеага оид бошқа тафсилотлар хабар қилинмаяпти.
Бағдод шаҳрида “Ал-Арабия” телеканали биноси ёнида мина ўрнатилган машина портлаши оқибатида 7 киши нобуд бўлди, 19 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG